Бош прокуратура Пискендаги колонияда асоссиз интизомий жазога тортилган маҳкум иши бўйича маълумот берди
Прокуратура томонидан маҳкум колония ходимлари томонидан қийноққа солинганлиги ҳолати ўрганилган. Колония ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.

Фото: Омбудсман ахборот хизмати
Бош прокуратура Тошкент вилоятидаги 50-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қийноққа солиниб, сўнг асоссиз равишда интизомий бўлинмага жойлаштирилганига оид иш юзасидан маълумот берди.
Пискент туманидаги колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум колония ходимлари томонидан қийноққа солиниб, 10 сутка интизомий бўлинмага жойлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.
Аниқланишича, 36 ёшли маҳкум Т.И.га суднинг тегишли ҳукмига кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, у манзил-колонияга 2024 йил 1 декабрь жазо муддатини ўташ учун келтирилган. Т.И. колониядаги ички тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли колония бошлиғининг 2025 йил 28 февралдаги қарорига асосан ўн сутка интизомий бўлинмага киритиш тариқасидаги интизомий жазога тортилган.
Қарор Тошкент махсус прокуратура томонидан ўрганилиб, 4 март куни интизомий жазони бекор қилиш бўйича протест келтирилган. 5 март куни эса маҳкум Т.И. соғлиғидан шикоят қилиб, Пискент тумани тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган ва 15 март кунига қадар Терапея бўлимида «ўткир бронхит ва сурункали танзилит касаллиги» ташхиси билан даволанган.
Пискент тумани тиббиёт бирлашмасининг 1798/31-сонли тиббий баённомасидан кўчирмада маҳкум Т.И.да тан жароҳатлари борлиги аниқланмаган.
Прокуратура томонидан маҳкум Т.И. колония ходимлари томонидан қийноққа солинганлиги ҳолати ўрганилиб, воқеа жойи кўздан кечирилган ҳамда маҳкум соғлиғидан шикояти йўқлиги сабабли суд-тиббий экспертизасидан ўтишдан бош тортган.
Колония ходимларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.
Тошкент махсус прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди
Жаҳон | 01:55
-
ЕЧЛ. "Барселона" икки марта камбэк қилиб, "Интер"га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди
Спорт | 01:53
-
Google Play’дан 1,6 млн илова ўчириб ташланди
Фан-техника | 01:40
-
НАТО разведкаси: Россия армиясига ҳар ой 30-40 минг киши ёлланмоқда
Жаҳон | 01:15
Мавзуга оид

17:03 / 28.04.2025
Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди

12:17 / 26.03.2025
Пискентдаги колонияда асоссиз интизомий бўлинмага киритиб қўйилган маҳкум Омбудсманга шикоят қилди. Унинг танасида лат ейиш аломатлари аниқланган

13:20 / 13.03.2025
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди

13:28 / 07.03.2025