Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Malakoff Corporation Berhad компанияси бош ижрочи директори Анвар Шахрин Абдул Ажиб билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Музокаралар чоғида мамлакатда энергетика соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Малайзия томонига мамлакатда "яшил" энергия саноати истиқболи, айниқса гидроэнергия бўйича фойдаланилмаётган улкан имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Компаниянинг улкан тажрибаси ва салоҳиятини инобатга олган ҳолда, Малайзия томонига республика ҳудудларида дарё ва каналларда кичик гидроэлектр станцияларини қуриш ҳамда йирик қувватли гидроиншоотларни барпо этиш лойиҳаларини амалга ошириш таклиф этилди.
Анвар Шахрин Абдул Ажибнинг айтишича, компания Малайзиядаги энг йирик мустақил энергия ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Умумий қуввати 8782 МВт бўлган иссиқлик ва 173 МВт қайта тикланувчи электр станцияларига эгалик қилади.
"Ўзбекистонда "яшил" энергия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар менда катта таассурот қолдирди. Мамлакатингиз эришган натижалар ва улкан режалардан илҳомланиб, ўзаро ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш учун жорий йилда Ўзбекистонга боришни режалаштиряпмиз" деди у.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Холокостдан омон қолган 97 ёшли кекса аёл университет талабасига айланди
Жаҳон | 01:16
-
Истанбулдаги музокаралар 16 майга кўчирилди. Зеленский Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 00:53
-
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
Ўзбекистон | 23:58 / 15.05.2025
-
Россия Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони лавозимдан олинди
Жаҳон | 23:46 / 15.05.2025
Мавзуга оид

15:28 / 15.05.2025
Малайзия Ўзбекистон фуқароларини вақтинча иш билан таъминлашни режалаштирмоқда

14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

12:42 / 01.05.2025