Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
«Ҳаж-2025» дастури бошлангани сабаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт.

Фото: Kun.uz
«Ҳаж-2025» дастури бошлангани муносабати билан 2025 йил 14 апрелдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда—Тошкент йўналишидаги рейсларда Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 14 апрелдан бошлаб авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган барча йўловчилар Тошкентга қайтиш чиптасига эга бўлиши ва 2025 йил 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт.
«Агар 30 апрелдан кейин Саудия Арабистонида қолган йўловчилар аниқланса, жарималар учун жавобгарлик агент ёки йўловчининг зиммасига юкланади», — дейилади хабарда.
Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бош бошқармаси айланмасига мувофиқ, Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилаётган Тошкент—Жидда—Тошкент рейслари 2025 йил 30 апрелдан бошлаб бекор қилинади.
Мавзуга оид

08:39 / 15.06.2025
Эрондаги чекловлар сабабли Дубай ва Шарм аш-Шайхга авиарейслар жадвали ўзгартирилди

20:07 / 12.06.2025
Ҳаж зиёратини адо этган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи Тошкентга қайтди

17:00 / 12.06.2025
Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокка саёҳатни режалаштиринг

19:55 / 09.06.2025