Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone 17 Pro ғилофи суратлари смартфон камераси дизайнини ошкор қилди
Apple смартфонида «камера панели» дизайни ўзгаради.

Фото: X / MajinBuOfficial
Инсайдер Мажин Боо iPhone 17 Pro ғилофи эскизларини эълон қилди, улардан Apple смартфони «камера панели» дизайни ошкор бўлади.
Панелда камера объективлари чап томонга жойлаштирилган, flash ва LiDAR сенсори ўнг томонга ўтказилган.
Боо томонидан эълон қилинган фотосуратларда кўрсатилган ранглар оқ, оч кўк, оч яшил, оч бинафша ва кўмирранг эканини кўриш мумкин. Битта фотосуратда камера панели қуюқ кулрангда кўрсатилган, бироқ аксарият тасвирларда камера панели оқ рангда кўрсатилган, бу эса Apple 17 Pro моделлари учун ранг танловини iPhone 16 Pro билан бир хил сақлашини кўрсатади.
Аввалроқ, бошқа бир инсайдер iPhone 17 серияси ҳақида маълумот бериб, янги линия қуйидагиларни ўз ичига олишини маълум қилган эди:
- iPhone 17;
- iPhone 17 Air;
- iPhone 17 Pro;
- iPhone 17 Ultra.
Буларнинг барчаси ҳақиқатга қанчалик мос келиши сентябрь ойида iPhone 17 серияси расман тақдим этилганида маълум бўлади.
Мавзуга оид

16:05 / 23.07.2025
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди

22:18 / 22.07.2025
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ

21:38 / 22.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?

21:34 / 14.07.2025