Тошкентда юк ортгич машина ёниб кетди
Воқеа Олмазор тумани Чуқурсой кўчасида жойлашган объект ҳудудида содир бўлган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Олмазор туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 24 апрел куни соат 16:54 да Олмазор тумани Чуқурсой кўчасида жойлашган объект ҳудудида юк ташиш карасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга етиб борган ва ёнғинни ўчирган.
«Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Тeslaʼсини ёқиб юборгани, Юнусободда Lacetti ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди
Мавзуга оид

08:45 / 18.06.2025
Сифат сертификатига эга бўлмаган дорилар савдога чиқарилишининг олди олинди

17:05 / 14.06.2025
Дубайдаги 77 қаватли бинода ёнғин: қарийб 4 минг киши эвакуация қилинди

13:46 / 10.06.2025
Амирсой ҳудудидаги ресторан ёниб кетди

10:53 / 10.06.2025