Уч дақиқа жисмоний фаоллик юрак касалликлари хавфини камайтириши аниқланди
Бу албатта, «мураккаб» машғулотлар бўлиши шарт эмас. Уй тозалаш, дўконга бориб-келиш ёки боғда ишлаш каби юмушлар ҳам касаллик хавфини сезиларли даражада камайтиради.

Фото: Shutterstock
Кунига атиги уч дақиқа жисмоний фаоллик кексаларда юрак-қон томир касалликлари ва вафот этиш хавфини камайтиради. Сидней университети олимлари шундай хулосага келди.
Қайд этилишича, аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатганки, ҳатто махсус машғулотларсиз ҳам одамлар соғлиғини яхшилаши мумкин, агар улар мунтазам равишда «мураккаб» кундалик ҳаракатларни бажарса. Бунга уй тозалаш, дўконга бориб-келиш ёки боғда ишлаш каби фаолиятлар киради. Олимлар бундай ҳаракатларни «тасодифий» жисмоний фаоллик деб атайди.
Янги иш доирасида тадқиқотчилар тахминан 62 ёш атрофидаги 24 мингдан ортиқ одамнинг маълумотларини таҳлил қилган. Маълумотлар Буюк Британия Биобанкидан — инсон биологик намуналарининг йирик омборидан олинган.
Тадқиқот иштирокчиларининг барчаси ўз жисмоний фаоллик даражасини паст деб баҳолаган. Ҳақиқий фаоллик даражасини аниқлаш учун улар етти кун давомида билагига ҳаракатни ўлчайдиган акселерометр қурилмасини тақиб юрган.
Натижада, кунига ҳеч бўлмаганда ўртача уч дақиқа фаоллик билан шуғулланганларда инфаркт, инсулт ва бошқа юрак-қон томир касалликлари хавфи сезиларли даражада камайгани аниқланган. Шунингдек, кунлик ҳаракатлар давомийлиги ва интенсивлиги ошгани сайин соғлиқ янада яхшилангани кузатилган. Тадқиқотда аёллар эркакларга қараганда тасодифий жисмоний фаоллик билан кўпроқ шуғулланишлари ҳам маълум бўлган.
Олимлар кундалик ҳаракатларнинг аҳамиятига паст баҳо бермасликка чақиради: овқат тайёрлаш, уй тозалаш, боғда ишлаш каби одатий фаолиятлар ёш ўтган сари юрак касалликларининг олдини олишда муҳим рол ўйнаши мумкин.
Мавзуга оид

00:23 / 21.04.2025
Олимлар экстремал иссиқ ва совуққа бардошли «суперметалл»ни яратди

21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди

18:30 / 30.03.2025
Олимлар Сибир куйдиргисининг охирги босқичини ҳам даволаш усулини аниқлади

20:45 / 27.03.2025