Ўзбекистон | 15:30
1244
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Paynet 2025 йилнинг 1-чораги бўйича натижаларни эълон қилди

Ўзбекистоннинг етакчи электрон тўлов хизматларидан бири - Paynet 2025 йилнинг биринчи чораги якуни бўйича ўз фаолияти натижаларини тақдим этди. Компания асосий кўрсаткичлар бўйича ўсиш қайд этиб, рақамли тўлов хизматларини ривожлантириш йўналишини давом эттирмоқда.

Фото: Paynet

Ҳисоботга кўра, 2025 йил бошидан 31 триллион сўмлик тўловлар амалга оширилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўп. Компаниянинг тушуми 388 миллиард сўмни, соф фойдаси эса 108 миллиард сўмни ташкил этди. Бу натижалар ўтган йилга нисбатан 70% кўп, шунингдек, компания ички режасидан ҳам 57% юқори.

Бундан ташқари, Paynet фойда солиғи сифатида давлат бюджетига 19 миллиард сўм тўлаган, бу ҳам ўтган йилга қараганда 57% кўпроқ. Paynet бозорда 20 йилдан бери фаолият юритади ва фойдаланувчиларга нақд ҳамда электрон тўлов хизматларини таклиф қилади. 2024 йил апрел ойида компания хусусийлаштирилди, 2025 йил январ ойида эса HUMO тўлов тизимини 65 миллион долларга сотиб олди.

Бугунги кунга келиб, Paynet хизматларидан 23 миллион фойдаланувчи фойдаланади, мобил илованинг фаол фойдаланувчилари эса 2,7 миллионга етган.

Шунингдек, компания тўловларни қабул қилиш нуқталарини кенгайтиришда давом этмоқда — улар сони 28 мингтага етди, жумладан, агентлик пунктлари ва инфокиосклар.

Paynet Бош директори Анвар Исамуҳамедов қуйидагича изоҳ берди:

"Бу натижалар бизнинг стратегиямиз тўғри йўналишда эканини кўрсатмоқда. Биз технологияларга, хизматлар сифатини оширишга ва мижозларга қулайлик яратишга доимий сармоя киритмоқдамиз. Натижалар бизнинг жамоамиз ва мижозларимиз ишончининг натижасидир. Биз бу йўналишда ишлашда давом этамиз”.

Paynet келгусида фойдаланувчилар сонини янада ошириш, хизматлар турини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилашни режалаштирмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид