Ўзбекистон | 09:41
1577
1 дақиқада ўқилади

«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди

Пойтахтда «Юнусобод» бозори ҳудудининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, асосий мақсад  тадбиркорлар ҳамда бозор ташриф буюрувчилари учун қулайлик, тартиб ва хавфсизликни оширишдан иборат.

Аввал ушбу ҳудудда 180 та автомобиль учун тўхташ жойлари мавжуд эди. Ишлар олиб борилаётган даврда Аҳмад Дониш кўчаси бўйлаб, жумладан йўл ўтказгич остида, 350 га яқин тўхташ жойи ташкил этилди. Бу ташриф буюрувчилар учун бозорга кириш имкониятини сақлаб қолади.

Илгари автотураргоҳда автомобиллардан тартибсиз савдо амалга оширилган бўлиб, бу тартиб ва ўтиш йўлларига салбий таъсир кўрсатган. Эндиликда бу ҳолат тартибга солинмоқда — автомобиллардан савдо қилган шахслар 50 метр ичкарига, махсус ташкил этилган ҳудудга кўчирилмоқда. Бу ерда улар  савдо қилиши учун янада қулай ва хавфсиз шароитлар яратилган.

Барча тадбирлар бозор ҳудудида санитария ҳолатини яхшилаш, хавфсизликни ошириш, қулайликни таъминлаш ва тартиб ўрнатишга қаратилган, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид