Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
Яшнобод туманида Damas ва Cobalt автомобиллари ёниб кетди. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

Фото: Тошкент ФВБ
6 май куни соат 12:22 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчасида бир-бирига яқин турган Damas ва Cobalt автомобилларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар қилди.
Ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 12:28 да етиб бориб, ёнғин соат 12:32 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади бошқарма хабарида.
Ижтимоий тармоқларда айтилишича, ёнғин дастлаб Damas’да юзага келиб, сўнг яқинидаги Cobalt’га ўтган.
Мавзуга оид

23:23 / 27.07.2025
Болқон олов ичида қолди

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

15:11 / 26.07.2025
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди

12:45 / 25.07.2025