Ўзбекистон | 09:54 / 11.05.2025
13741
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда АЁҚШда содир бўлган портлаш қурбонлари сони ортди

Каттақўрғон туманидаги ёқилғи шохобчасида юз берган портлаш оқибатида шифохонага ётқизилган яна бир фуқаро ҳам вафот этгани маълум бўлди. Марҳумлар шохобча раҳбари, оператори ва юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.

Фото: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш қурбонлари сони 3 кишига етди. Milliy телеканалида хабар берилишича, шифохонага ётқизилган яна бир киши 9 май куни вафот этган.

«Ҳолат 7 май куни 15:06 атрофида Қўштепа маҳалласида жойлашган АЁҚШ ҳовлисида содир бўлган. Ҳажми 10 куб метр бўлган 2 дона ёқилғи сақловчи сиғимда (солярка) «ЗИЛ» автомашинасига ёқилғи қуйиш вақтида чақнаш юз берган.

Оқибатда жами 3 киши вафот этган. Улар шохобча раҳбари, оператори ва юк машинаси ҳайдовчиси бўлган», дейилади хабарда.

Вилоят ИИБ матбуот котиби Ҳамидулло Сағдуллаевнинг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид