Жаҳон | 10:46
2409
1 дақиқада ўқилади

Туск: Варшава савдо марказидаги ёнғин — Россия махсус хизматлари буюртмаси натижаси

2024 йилнинг май ойида Варшавадаги Marywilska савдо марказидаги ёнғин Россия махфий хизматлари томонидан буюртма қилинган ўт қўйиш натижасида содир бўлган, деб ҳисоблайди Доналд Туск.

Фото: Attila Husejnow/SOPA/IMAGO

2024 йилнинг май ойида Варшавадаги Marywilska савдо марказидаги ёнғин Россия махсус хизматлари томонидан буюртма қилинган ўт қўйиш натижасида содир бўлган. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғида 11 май, якшанба куни Полша бош вазири Доналд Туск айтиб ўтди.

«Жиноятчиларнинг баъзилари аллақачон қўлга олинган, қолганларининг шахси аниқланиб, қидирилмоқда. Ҳаммангизни топамиз!» — деб ёзган Туск.

Ёзувда бундай хулосаларга нима асос бўлганлиги аниқлаштирилмаган.

Ўз навбатида, ички ишлар ва маъмурият вазири, Полша махсус хизматлари координатори Томаш Семоняк X ижтимоий тармоғида пост эълон қилди, унда у Полша адлия вазири ва бош прокурори Адам Боднар билан қўшма баёнотга ишора қилган.

Мавзуга оид