АҚШда бургерларни роботлар тайёрлайдиган кафе очилди
Калифорнияда BurgerBots ресторани очилди. У ердаги роботлар 27 сония ичида бургер тайёрлашга қодир.

Фото: BurgerBots
АҚШнинг Калифорния штатида бургерлар тўлиқ роботлар томонидан тайёрланадиган BurgerBots ресторани очилди, деб хабар беради ABB Robotics.
Қайд этилишига, ресторанда IRB 360 FlexPickers ва YuMi cobots роботлар тизими ўрнатилган бўлиб, улар 27 сония ичида бургер тайёрлашга қодир. Машиналар кун давомида котлетлар, соус, салат, пишлоқ ва бошқа масаллиқлар бир хил тартибда жойлаштирилган шу каби юзлаб таомларни тайёрлай олади.
Шу билан бирга, ресторанда параллел равишда тўлиқ штатда ходимлар ҳам фаолият юритади. Айни вақтда роботлар монотон вазифаларни бажармоқда: гўшт майдалаш ва котлет қовуришдан тортиб, тайёр бургерларни патнисга узатишгача. Шундан сўнг, офицантлар тайёр буюртмаларни олиб кетиб, мижозларга хизмат кўрсатади.
«Технологиямиз ресторан бизнесига саноат даражасидаги сифат ва барқарорликни олиб киради. Роботлар ходимларни оддий, такрорий вазифалардан озод қилиб, меҳмонларда ёқимли таассурот қолдиришга эътибор қаратиш имконини беради», — дейди ABB Robotics президенти Марк Сегура.
Аввалроқ япониялик ишлаб чиқарувчилар кексалар учун турли мураккабликдаги парвариш вазифаларини бажара олувчи роботни тақдим этганди. 150 килограммли ҳуманоид робот беморларнинг тагликларни алмаштириш, ётоқ ярасининг олдини олиш учун уларни ағдариб туриш, уларга ўтиришга ёрдам бериш, пайпоқ кийдириш, тухум қовуриш, кийимларни тахлаш ва бошқа маиший юмушларни бажара олади.
Мавзуга оид

21:30 / 17.05.2025
Трамп урушни тўхтатиш ҳақида Путин билан телефон орқали гаплашишини айтди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи

13:56 / 17.05.2025