Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳолат “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводида кузатилган. Заводнинг 3 нафар ходими таркибида 1,5 кг олтин бўлган яримтайёр маҳсулотни ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйишган.

Навоийда олтин ўғирламоқчи бўлган завод ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводида фаолият юритувчи 2 нафар смена устаси ва 1 нафар бўлинма аппаратчиси осон бойлик орттириш ниятида тил бириктиришган. Улар келгусида талон-торож қилиш мақсадида таркибида кўп миқдорда олтин моддаси мавжуд бўлган оғирлиги 2 кг яримтайёр маҳсулотни завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйишгани аниқланган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига нуқта қўйилди.
Тегишли хулосага кўра, мазкур яримтайёр маҳсулот таркибида жами 1 кг 523 грамм соф олтин борлиги аниқланган. Унинг баҳоси 2 млрд 102 млн сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (Жуда кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди

16:44 / 12.05.2025
Олимлар биринчи марта қўрғошинни олтинга айлантирди

09:10 / 07.05.2025
Чегарада фуқаро танасидан 1,3 млрд сўмлик олтин қуймалар аниқланди

11:11 / 06.05.2025