Ўзбекистон | 09:46
3881
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 722 миллион сўмга сотилди

Ўзбекистон товар-хомашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо платформасида ўтказилган навбатдаги онлайн аукционлар натижасида жами 697 дона авторақам сотилди. 

Фото: Kun.uz 

Биржа хабар қилишича, сотилган авторақамларнинг катта қисми — аниқроғи, 644 таси (яъни 96 фоиздан ортиғи) жисмоний шахслар томонидан харид қилинди. Қолган рақамлар эса юридик шахслар томонидан сотиб олинган.

Савдо платформасида энг паст нархда харид қилинган авторақам қиймати 1 миллион 900 минг сўмни ташкил этди. Шунингдек, 20 май куни энг юқори нархда сотилган “чиройли” авторақам 722,3 миллион сўмга баҳоланди. 

Мазкур сумма 2025 йил бошидан буён қайд этилган энг юқори нарх сифатида қайд этилди.

Мавзуга оид