Ўзбекистон | 11:15 / 14.06.2025
7714
1 дақиқада ўқилади

Рекорд янгиланди: авторақам 1,6 млрд сўмга сотилди

Ўзбекистонда энг қиммат авторақам рекорди янгиланди. Онлайн аукционда сотувга қўйилган 10 777 ZZZ авторақами 1,6 млрд сўмга сотилди.

Мазкур рақам дастлаб 187 млн 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган. Савдолар давомида унинг нархи 1,56 млрд сўмга етган. Қайд этиш керак, бу рақам учун комиссия йиғими 78,2 млн сўмни ташкил қилади.

Kun.uz'га маълум бўлишича, савдо якунланган. Энди мижознинг рақам учун тўловни амалга ошириши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 2024 йилда 01 888 BBB авторақами 965 миллион 250 минг сўмга (барча тўловлар билан 1 млрд сўмдан ортиқроққа) сотилганди.

Мавзуга оид