Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
Учтепа туманида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди. Ҳозирда унинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Фото: ФВБ
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Учтепа туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 25 май куни соат 18:10 да Учтепа тумани «Ватан» МФЙ, 26-даҳада жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга етиб борган ва ёнғинни ўчирган.
Ҳодиса оқибатида хонадоннинг 20 метр квадрат майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
«Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, май бошларида Чилонзор 31-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин кузатилган эди.
Мавзуга оид

14:47 / 09.07.2025
Фарҳод кўчасидаги автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

13:20 / 09.07.2025
Испания ва Францияда ўрмон ёнғинлари авж олди

14:47 / 07.07.2025
Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

20:09 / 06.07.2025