Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди
2025-2026 ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларига қабул жараёни расман бошланди.

Фото: Kun.uz
1 июндан my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz орқали қуйидаги мактабларга онлайн ариза топшириш имкони яратилди:
- Президент мактаблари;
- Ижод мактаблари;
- Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар;
- Спорт ва жасорат мактаблари.
Жорий йилдан Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина номидаги ихтисослаштирилган спорт мактабларига ҳам ҳужжатлар онлайн қабул қилинмоқда.
Қабул 20 июнгача давом этади. Кириш имтиҳонлари эса июл-август ойларида ўтказилади. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.
Мавзуга оид

09:31 / 10.06.2025
Ўзбекистонда академик лицейларга қабул бошланди

12:52 / 05.06.2025
Янги ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

10:23 / 03.06.2025
«Жасорат мактаблари»га ўқувчилар ҳужжатларини қабул қилиш бошланди

20:06 / 14.01.2025