«Ўзбектелеком» АЖ Humans мобил оператори билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди
«Ўзбектелеком» акциядорлик жамияти Humans виртуал мобил оператори узоқ вақтдан буён шартнома асосида кўрсатилган хизматлар бўйича тўловларни кечиктириб келаётгани ва фойдаланган хизматлар учун йирик миқдорда қарздорликка эга эканини айтди.

Фото: Ўзбектелеком
Компания баёнотида қайд этилишича, Humans 2020 йилдан буён ўз мобил инфратузилмасига сармоя киритмаган ҳолда, «Ўзбектелеком» тармоғи орқали мобил алоқа хизматларини тақдим этиб келмоқда.
«Ўзбектелеком» истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилмаслиги учун хизмат кўрсатишни тўхтатмаган, гарчи Humans хизматлар учун тўловларни кечиктирган бўлса-да. Бироқ мавжуд вазият компанияга иқтисодий зарар етказаётгани сабабли, биз судга мурожаат қилишга мажбур бўлдик», – дейилади расмий баёнотда.
Маълумот учун, жорий йил 8 май куни Тошкент шаҳар иқтисодий суди «Ўзбектелеком» АЖ даъвоси бўйича Humans компаниясига нисбатан қарздорлик юзасидан қарор чиқарган.
Шу билан бирга, «Ўзбектелеком» баъзи оммавий ахборот воситаларида компаниянинг бозордаги устун мавқеидан фойдаланиб, Humans’га босим ўтказаётгани ҳақида тарқалган маълумотларни рад этди.
«Ҳеч қандай монопол ҳолат йўқ. Humans бошқа операторлар – Ucell, Beeline, Mobi.uz билан ҳам шартнома тузиб, уларнинг инфратузилмасидан фойдаланиши мумкин. Қонун ҳеч қайси операторга боғлиқликни мажбур этмайди», – дейилади баёнотда.
Компания маълум қилишича, охирги йилларда «Ўзбектелеком» томонидан интернет хизматларини оммавий ва арзон қилиш бўйича жиддий ишлар амалга оширилган. Хусусан, 2017–2024 йиллар оралиғида халқаро интернет каналларининг 1 Мбит/с нархи 40 баробарга арзонлаштирилган.
«Ўзбектелеком» ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқалишини рад этар экан, келгусида бундай ҳолатлар такрорланса, ўз ишбилармонлик обрўсини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолишини таъкидлади.
Мавзуга оид

19:09 / 03.06.2025
Humans Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритди

19:38 / 03.10.2024
Humans Pay'да тўловлар ва ўтказмаларни амалга оширишда носозликлар кузатилмоқда

08:55 / 03.11.2023
“Ўзбектелеком” АКда IPO жойлаштириш доирасида бизнес учрашув ўтказилди

17:32 / 28.03.2023