Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди
«Ўзэнергоинспекция» Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилди.

Фото: Ўзэнергоинспекция
Унда, Янгиариқ туманида жойлашган «Н.» хусусий корхонасига қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-95 маркали автобензин ҳамда дизел ёнилғисидан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикаси 940-сонли қонунининг 43-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 6,7 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланди.
Жиззах вилоятидаги «В.О.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ҳам дизел ёнилғиси давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефт маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.
Мавзуга оид

11:00 / 22.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради

12:22 / 20.07.2025
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?

22:51 / 17.07.2025
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди

19:58 / 17.07.2025