Жамият | 18:09 / 08.06.2025
11226
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 8 июн куни соат 02:00 ларда Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида 26 ёшли Ш.Х. бошқарувидаги QJ Motors русумли мототранспорт воситаси ва 25 ёшли М.З. бошқарувидаги Drongo русумли скутер бир-бири билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид