Ўзбекистон ТИВ АҚШдаги ватандошларни оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди
Ташқи сиёсий идора ҳозирда Лос-Анжелесдаги намойишларда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этгани бўйича маълумот келиб тушмаганини билдирди.

Фото: CNN
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлаётган намойишлар юзасидан ОАВ томонидан келаётган саволларга изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур намойишларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иштирок этгани тўғрисида ҳеч қандай расмий тасдиқланган маълумот келиб тушмаган.
Шу билан бирга, ташқи сиёсий идора АҚШдаги барча юртдошларни ушбу мамлакатнинг амалдаги қонун-қоидаларига қатъий амал қилишга, тинчлик ва хавфсизликни бузиши мумкин бўлган ҳар қандай оммавий намойишларда иштирок этмасликка чақирди.
«Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давом этади. Зарур ҳолларда фуқароларимиз АҚШдаги элчихонамиз ва Бош консулхонамизга мурожаат қилишлари мумкин», — дейилади хабарда.
Лос-Анжелес жанубидаги Парамоунт шаҳрида 6 июн куни кечқурун мигрантларга қарши рейдлардан сўнг тартибсизликлар бошланди, натижада ўнлаб одамлар қўлга олинди. Рейдларга қарши намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.
Мавзуга оид

20:46 / 09.06.2025
Трамп Лос-Анжелесдаги намойишларни бостиришга ҳаракат қилмоқда – фотосуратлар

15:20 / 09.06.2025
«Трамп аралашмагунча бизда муаммо йўқ эди». Калифорния губернатори Лос-Анжелесдан ҳарбийларни чақириб олишни талаб қилди

08:00 / 09.06.2025
Калифорния расмийлари Трампдан Миллий гвардияни чақириб олишни талаб қилди

15:59 / 08.06.2025