ЖЧ саралаши: Қозоғистонда аламли мағлубият, Хорватия йўлидан чиққан рақибни «янчиб» ўтмоқда
Душанба оқшомида Европада ЖЧ-2026 саралаши доирасида ўтказилган ўйинлар ва гуруҳлардаги вазият.

Фото: Қозоғистон миллий жамоаси матбуот хизмати
I гуруҳи
Италия Спалетти билан хайрлашди, Ҳоланд ғалаба голини урди
Италия – Молдова 2:0
Голлар: Распадори 40, Камбиясо 50.
Италия: Доннарумма, Ди Лоренцо, Бастони, Раниери (Коппола 83), Камбиясо, Риччи (Барелла 46), Фраттези, Тонали, Димарко (Орсолини 46), Распадори (Малдини 77), Ретеги (Лукка 71).
Молдова: Аврам, Думбравяну, Бабогло, Мудрак, Платицэ, Ионицэ (Дрос 72), Бодистяну (Моцпан 58), Рябчук, Каймаков (Стина 66), Постолачи (Перчун 66), Николаеску (Дамашкан 72).
Огоҳлантиришлар: Фраттези 85 – Николаеску 71.
Лучано Спаллеттининг Италия миллий жамоаси билан хайрлашув учрашуви кутилмаган зарба ўтказиб юборилиши билан бошланишига бир бахя қолди — Рябчук узатма берди, молдоваликлар сафидаги энг ёрқин футболчи эса Николаэску дарвозани ишғол этди. «Скуадру адзурра» сантиметрлик офсайд туфайли голдан қутулиб қолди. Бир неча дақиқа ўтиб эмас дарвоза тўсини меҳмонларнинг жонига ора кирди, бу ҳолатда «Фиорентина»даги ажойиб мавсумдан кейин миллий жамоада дебют қилган Раниери хавфли зарба йўллаганди. Ва фақат танаффус арафасида ўйин фаворити Распадорининг ҳаракатларидан кейин ҳисобни очишга эришди.
Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида йўл олиши ҳам мумкин эди. Бу сафар Рябчукнинг ўзи узоқдан йўллаган зарбаси билан Доннаруммани меҳнат қилишга мажбур этди, Ионицэ эса қайтган тўпни дарвозага тўғрилаб юбора олмади. Меҳмонлар иккинчи бўлим бошида ҳам яхши вазиятга эга бўлишганди, аммо Постолачининг бошда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади, жавоб ҳужумида эса Камбиязо ўйиндаги интригага барҳам берди. Спаллеттини ғалаба билан кузатишди. Олдинда — Италияни янги ҳаёт ва Норвегия била пойга кутмоқда.
Эстония — Норвегия 0:1
Гол: Ҳоланд 62.
Эстония: Ҳейн, Салисте (Саарма 84), Кууск, Паскочи (Аниер 84), Шеннинг-Ларсен, Шейн, Палуметс (Поом, 90+3), Синявский, Кайт (Миллер 46), Кржиштял, Саппинен (Тамм 84).
Норвегия: Нюланд, Риерсон, Аер, Лисакер Геггем, Волфе (Эстигор, 90+1), Нуса (Йонсен 68), Торсбю (Бобб 46, Берг 90+1), Берге, Эдегор, Ҳоланд, Сёрлот.
Огоҳлантиришлар: Саппинен, 55 – Волфе, 49.
Норвегия кутилмаганда Эстония билан ўйинда муаммога дуч келди, ҳолбуки биринчи бўлимда ҳеч бўлмаганда бир гол уришга ҳақли ўйнаганди. Бўлим охирида скандинавлар тезкор қарши ҳужум уюштириш имконига эга бўлишди, аммо Ҳоланднинг жарима майдони марказидан йўллаган зарбаси дарвозабонни ҳайрон қолдира олмади. Танаффусдан кейин ҳам Ҳейнўз маҳоратини ишга солишига тўғри келди. Яна бир эпизодда эса киперга устун ёрдамга келди, кейин эса Синявскийнинг зарбасидан кейин норвегларни ҳам дарвоза тўсини қутқариб қолди.
Аммо, қайсидир паллада Болтиқ бўйи жамоаси ўзига ҳаддан ошиқ ишониб юборди. Мезбонлар навбатдаги марта катта куч билан олдинга чиққанида Эдегор ва Ҳоланд қарши ҳужум уюштирди, уларнинг қаршисида биргина ҳимоячи қолиб кетганди. Бундай ҳужумда эса якун олдиндан маълум эди, Эрлингнинг зарбаси дастлаб тўсинга теккан бўлса-да, у қайтган тўпни барибир дарвоза тўрига киритиб юборди. «Манчестер Сити» тўпурарининг навбатдаги голи ҳам ғалаба учун етарли бўлмаслиги мумкин эди. Эстонлар ҳужуми вақтида узоқдан берилган зарба рикошетга учраши Нюланни доғда қолдирди, аммо тўп устунга борди. Умуман олганда, шу куни норвегларнинг ўйини чиқмаган бўлса-да, ғалабали ҳисоб сақланиб қолди. Тўрт ўйинда тўрт ғалабага эришган Норвегия — гуруҳ жадвалидаги пешқадамликни давом эттирмоқда.
5 сентябр. Молдова — Исроил, Италия — Эстония.
8 сентябр. Исроил — Италия.
9 сентябр. Норвегия — Молдова.
J гуруҳи
Омадсиз Қозоғистон
Қозоғистон – Шимолий Македония 0:1
Гол: Трайковски 33.
Қозоғистон: Сейсен, Малий, Алип, Бистров (Муҳаммад 81), Вороговский, Астанов, Куат, Тагиберген, Кенжебек (Сатпаев 59), Чесноков (Зуев 86), Самородов
Шимолий Македония: Димитриевски, Зайков, Муслиу, Деспотовски, Элмаз (Ашковски 67), Барди, Костадинов (Элези 53), Алиоски, Чурлинов (Митровски 53), Трайковски (Атанасов 83), Миовски (Ристовски 67).
Огоҳлантиришлар: Малий 51, Куат 79 – Муслиу 64, Деспотовски 81.
Ўйиннинг дастлабки ярим соатида Қозоғистон македонларга қараганда қизиқарлироқ кўринди ва ҳисобни очиши ҳам мумкин эди. Кенжебек ўткир бурчакдан хавфли зарба берди, Чесноков ўз фаоллиги билан рақиб ҳимоячилари нафас ростлашига йўл бермади, Самородовнинг жарима майдони марказидан йўллаган зарбаси эса тўғри дарвозабонга борди. Бундай ўйинда ўтказиб юборилган гол эса мезбонлар учун устидан совуқ сув қуйиб юборилгандек бўлди. Қозоғистонлик ҳимоячилар жарима майдонида хатога йўл қўйишди, тўп рикошет туфайли Трайковскига бориб тушди ва у яқин бурчакка қайтариб бўлмас зарба йўллади.
Бу саралаш циклида гуруҳ фаворитлари Белгия ва Уэлс билан ўйинларда ирода кўрсатган македонлар (икки ўйинда ҳам 1:1) ўз вазиятидан максимум натижа чиқариб олиш маҳоратини яна бир бор намойиш этди. Али Алиев жамоасининг иккинчи бўлимда ҳам омади келмади. «Зенит» ҳимоячиси Алипнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасини Димитриевски муштлари билан уриб майдон ташқарисига чиқариб юборди, Самородовнинг зарбаси тўсинга, 16 ёшли Сатпаевнинг зарбаси — устунга борди. Тўлиқ устунлик қилганига қарамай, Қозоғистон бирорта очкосиз қолди, Македония эса гуруҳ жадвали пешқадамига айланиб олди.
Белгия – Уэлс 4:3
Голлар: Лукаку 15 (пен), Тилеманс 19, Доку 27, де Брюйне 88 — Уилсон 45+7 (пен), Томас 51, Жонсон 69.
Белгия: Зелс, Мёне (де Винтер, 16), Дебаст, Фас, де Кейпер (Теат 46), Онана, Тилеманс, Доку, де Брюйне (Салемакерс 89), Троссар (Лукебакио 46, Раскин 75), Лукаку.
Уэлс: Дарлоу, Робертс, Родон, Мефам, Дэвис, Ампаду, Жейс (Каллен, 63), Жонсон, Уилсон, Томас (Матондо, 90+4), Брукс (Ҳаррис, 63).
Огоҳлантиришлар: Де Кейпер 31, Троссар 41, Раскин 90 – Ампаду 17, Мефам 79, Уилсон 82.
Саралаш босқичидаги биринчи ўйинида македонларни енга олмаган Белгия иккинчи ўйинида Уэлсга биринчи ўринга қайтишига тўсқинлик қилди, «аждарлар» Крейг Беллами бошқарувидаги илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. Уэлсликларда муаммолар де Брюйненинг зарбаси ва тўп ҳимоячи қўлига тегиши билан бошланди, Лукака белгиланган пеналтини аниқ ижро этди. Кейин меҳмонлар кучли прессинг остида қолишди ва чиройли комбинация Тилеманс де Кайпернинг узатмасини бир тегинишда бурчакка йўналтириши билан якунланди. Кўп ўтмай Доку ҳисобни йирик кўринишга келтирганида «қизил иблислар» ўйин масаласини ҳал қилгандек кўринганди.
Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда барчаси йўқ жойдан ўзгариб кетди. Селс тўпга чиқишда рақибнинг бошига уриб юборди ва бу пеналти қўйилишига сабаб бўлди. 11 метрдан аниқ зарба берган Уилсон иккинчи бўлим бошида Томаснинг голига ассистентлик қилди. Аммо таблодаги 3:2 ҳисоби майдондаги воқеаларга умуман мос келмасди. Меҳмонларнинг биринчи голидан кейиноқ Троссар тўртинчи голни уриши мумкин эди, иккинчи бўлим бошида эса Лукебакио яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, тўпни осмонга қарата тепди. Аммо Уэлс мезбонларнинг қатор ҳужумларига дош берди ва классик британча услубда ҳисобни тенглаштирди. Уилсон жарима майдонига узатма берди, Томас тўпни қулай қилиб ташлаб берди ва уэлсликлар тўпурари Жонсон бош билан аниқ зарба йўллади - 3:3.
Руди Гарсия ҳам белгияликлар мудофаасидаги муаммоларга барҳам бера олмагани кўриниб қолди. Кейин эса Лукакунинг голи бекор қилинди. Де Брюйне ва Доку намунали комбинация уюштирди, фақат ҳакам ҳужум бошланишида тўп майдонни тарк этганини кўрмай қолганди. Беллами қаттиқ баҳслашди — бу воқеа захира ўриндиғи яқинида бўлганди ва VAR мураббий ҳақлигини тасдиқлади. Аммо бу барибир унинг Уэлс миллий жамоасидаги илк мағлубиятидан қутқариб қололмади. Барчаси дурангга қараб кетаётганида де Брюйне Белгияга ғалаба келтирувчи голни урди.
4 сентябр. Қозоғистон — Уэлс, Лихтенштейн — Белгия.
7 сентябр. Шимолий Македония — Лихтенштейн, Белгия — Қозоғистон.
L гуруҳи
Чехлар тор-мор этилди, Фарер ороллари бурчакдан гол урди
Хорватия – Чехия 5:1
Голлар: Крамарич 42, 75 (дубл), Модрич 62 (пен), Перишич 68, Будимир 72 (пен) – Соучек 58.
Хорватия: Ливакович, Гвардиол, Чалета-Цар (Вушкович 87), Шутало, Станишич, Сучич, Модрич (Моро 80), Пашалич, Крамарич (Якич 80), Перишич (Пашалич 87), Будимир (Иванович 76).
Чехия: Коварж, Зелений, Крейчи, Холеш, Провод (Доудера 88), Соучек, Садилек, Цоуфал, Черний (Кушей 66), Шик, Шулц.
Огоҳлантиришлар: Цоуфал 66, Холеш 71.
Жамоадошлари Гибралтар дарвозасига истаганча гол урган ўйинда (7:0) Модричга дам берилганди. Ўша ўйинда Лука фақат тонусни сақлаб туриш учун ўйин охирида 25 дақиқа ўйнаган, гуруҳдаги асосий рақибга қарши ўйинда эса бошланғич таркибда майдонга тушди. Ва агар жамоадошларидан бирининг офсайд ҳолати бўлмаганида «шашкачилар»нинг фахрий футболчиси ўйин бошидаёқ Гвардиолнинг голи туфайли ўз номига голли пас ёздириб қўйган бўларди, аммо гол бекор қилинди. Лекин бу икки футболчи ҳам ўйин давомида барибир голли ҳаракат амалга оширишди. «Манчестер Сити» ҳимоячиси биринчи бўлим охирида ҳисобни очган Крамаричга ассистентлик қилди. Иккинчи бўлимда чехлар ҳисобни тенглаштиришидан икки дақиқа ўтиб Модрич Будимир ишлаган пеналтини аниқ ижро этиб, Хорватияни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Лука 80-дақиқада ўз ўрнини Морога бўшатиб берганида, стадиондаги мухлислар афсонани қарсаклар билан кузатишди. 39 ёшли сардор бутун ўйин давомида жон куйдириб югурди, унинг Крамаричнинг иккинчи голига пас берган вақтдаги ҳаракатлари эса доҳиёна чиқди. Умуман олганда, шу куни Хорватия сафидаги барча, жумладан, қийин эпизодларда ўзини кўрсатган Ливаковичдан тортиб барча футболчилар ўз ишини яхши бажарди.
Гибралтар билан ўйинда тўрт голли узатма ва бир гол урган Перишич чехлар дарвозасини ҳам ишғол этди, Будимир эса ўз фаоллиги эвазига ўйиндаги иккинчи 11 метрлик зарбани ижро этиш ҳуқуқига эга бўлди — бунгача уч ўйинда уч ғалаба билан гуруҳ жадвалини бошқариб турган Чехия йирик ҳисобда ютқазди. Якунда Златко Далич хорватиялик янги истеъдод — шу кунларда «Тоттенҳэм»га ўтаётган 18 ёшли Вушковични оммага таништирди.
Фарер ороллари – Гибралтар 2:1
Голлар: Скэнлон, 23 (0:1). Фредериксберг, 71 (1:1). Йоханнесен, 86 (2:1)
Фарер ороллари: Рейнатред, Ватнхамар, А. Эдмундссон (Йохансен, 64), Фере, Ханссон, Хендрикссон Олсен (Андреасен 90), Давидсен, Даниэлсен, Юстинуссен (Серенсен, 64), Фредериксберг (Й. Эдмундссон 74), Клеттскар (Йоханнесен 64).
Гибралтар: Бэнда, Аннесли, Лопеш, Бритто, Ронан (Валарино 83), Уокер (Жессоп 68), Де Барр (Маура 90), Бент, Ричардс (Ториля 83), Скэнлон, Ал-Ҳмиди (Бартоло 46).
Огоҳлантиришлар: Фере 76 – Бент 30
Футбол карликларининг турнирдаги биринчи ўйинида этиборга молий икки ҳолат қайд этилди. Биринчидан, Гибралтар «МЮ» ёшлар жамоаси аъзоси Скэнлоннинг голи эвазига ҳисобни очди. Иккинчидан, якунда ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйган фарерликлар Фредериксберг бурчак зарбасини тўғридан тўғри дарвоза тўрига йўллаши орқали камбэк бошлашди.
5 сентябр. Фарер ороллари — Хорватия, Черногория — Чехия.
8 сентябр. Гибралтар — Фарер ороллари, Хорватия — Черногория.
Мавзуга оид

20:54 / 10.06.2025
Ўзбекистон ЖЧ саралашини Қатар устидан йирик ғалаба билан якунлади

14:41 / 10.06.2025
«Мерос». Сречко Катанецга бағишланади

11:55 / 08.06.2025
ЖЧ саралаши: Англияда юз фоизлик кўрсаткич, Албания ва Сербия баҳсида яна можаро

15:27 / 07.06.2025