Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Самолётлар вақтинча учмайдиган давлатлар қаторига Эрон, Ироқ, Иордания, Арманистон, Россия, Озарбойжон, Гуржистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳам киради.

Фото: Air Arabia
Бирлашган Араб Амирликларининг Air Arabia авиакомпанияси Исроилнинг 13 июнга ўтар кечаси Эронга берган зарбасидан кейин Ўзбекистон ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди.
Самолётлар вақтинча учмайдиган давлатлар қаторига Эрон, Ироқ, Иордания, Арманистон, Россия, Озарбойжон, Гуржистон, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳам киради.
13 ва 14 июнь кунлари парвозлар тўхтатилди. Бундан ташқари, «баъзи бошқа рейслар кечиктирилиши ёки йўналишини ўзгартириши мумкин».
Минтақадаги нотинчлик ортидан Исроил, Иордания, Эрон ва Ироқ ўз ҳаво ҳудудини ёпди.
Мавзуга оид

16:05
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тўхтатилди

15:00
Маскат ва Тошкент ўртасида тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилади

23:05 / 13.06.2025
Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро Тошкент аэропортида ушланди

16:29 / 13.06.2025