Жаҳон | 23:37 / 16.06.2025
3623
1 дақиқада ўқилади

Исроил армияси Эронга қарши ҳарбий операциянинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилди

Тўрт кун давомида армия Эроннинг бир неча юқори мартабали ҳарбийларини ўлдирди ва ядровий иншоотларга зарар етказди. Бунга жавобан Эрон Исроилга ҳужум бошлади.

Фото: Reuters

Исроил мудофаа кучлари (IDF) Эронга қарши «Исёнкор шер» ҳарбий операциясининг биринчи босқичи якунланганини эълон қилди.

Исроил армияси 13 июнь куни бошланган операцияни «тарихий» деб атади ва «Эрон ядровий лойиҳасига» қаратилганини маълум қилди.

Исроил армияси маълумотларига кўра, операциянинг биринчи босқичида ўндан ортиқ юқори мартабали ҳарбийлар йўқ қилинган, Эрондаги ҳарбий базалар ва ядровий объектларга, хусусан, Натанздаги Эрон ядровий дастури муҳим объектининг ер усти қисмига зарар етказилган, ракета учирувчи қурилмаларнинг бир қисми йўқ қилинган.

Теҳрон Исроил ҳужумлари оқибатида 200 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва 1200 нафардан ортиғи жароҳатланганини маълум қилди.

Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг, Эрон «Ҳаққоний ваъда 3» жавоб операциясини бошлади. Эроннинг Исроилга, хусусан, Тел-Авив ва Ҳайфага ракета зарбалари туфайли 24 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 600 нафарга яқини яраланди.

Мавзуга оид