Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги конвенцияга қўшилади
Ўзбекистон мазкур конвенцияга қўшилиши натижасида фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар оқибатида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилайдиган асосий нормалар татбиқ этилади.

Фото: Getty images
17 июнь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлисида «Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида»ги Вена конвенциясига (Вена, 1963 йил 21 май) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Муҳокамада сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари аъзолари, Атом энергияси агентлиги вакиллари, Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ҳамда Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси мутахассислари ва экспертлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон мазкур Конвенцияга қўшилиши натижасида фуқаролик ядро объектларида содир бўлган ҳодисалар оқибатида етказилган зарар учун жавобгарлик режими, зарарни қоплаш тартиби, муддатлари ва тамойилларини белгилайдиган асосий нормалар ҳам татбиқ этилади. Шунингдек, ядровий жавобгарлик режими ядровий фалокат юз берган тақдирда Ўзбекистон халқига товон тўланиши таъминланади.
Таъкидланишича, иазкур ҳужжатнинг асосий мақсади ядровий қурилма оператори томонидан бошқариладиган иншоотларда содир бўлган ҳодисалар оқибатида юзага келган ядро зарари учун операторнинг жавобгарлигини, шунингдек, ядро зараридан молиявий ҳимояни таъминлаш учун минимал талабларни белгилашдан иборат.
Сенаторлар томонидан Ўзбекистоннинг Вена конвенциясига қўшилиши ядро энергетикаси ва хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳуқуқий майдонга киришини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди. Бундан ташқари, ядровий хавфсизликни кафолатлаш, ядровий зарардан жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда ядро энергетикаси соҳасида суғурта тизими ва компенсация механизмларини жорий этиш ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Вена конвенциясига қўшилиши Атом энергияси халқаро агентлиги билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиради ҳамда унинг дастурлари доирасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ишларини жадаллаштиради.
Мажлис якунида Қўмитанинг тегишли қарор қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл АҚШ билан яширин музокара олиб борди ва Украина бўйича ён беришдан бош тортди
Жаҳон | 23:50 / 31.07.2025
-
АҚШ Украинадаги уруш қачон тугаши кераклигини белгилади
Жаҳон | 23:05 / 31.07.2025
-
Украинада коррупцияга қарши кураш идораларига мустақиллик қайтарилди
Жаҳон | 22:53 / 31.07.2025
-
Парламентдаги мухолифат, пулли йўлларнинг кечиктирилиши, ўзбек спортидаги хуш ва нохуш хабар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:42 / 31.07.2025
Мавзуга оид

13:48 / 30.05.2025
Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги мавқейига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар айтилди

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

19:32 / 25.04.2025
Танзила Норбоева Туркия Буюк Миллат Мажлиси раҳбари билан учрашди

16:11 / 16.01.2025