Ўзбекистон | 13:49
6591
3 дақиқада ўқилади

Денов туман суди собиқ раисига оид жиноят иши судда кўрилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди собиқ раиси Камолиддин Муродов маст ҳолатда машина бошқариб, ЙТҲ содир қилганликда гумонланмоқда. Ушбу ЙТҲда машинада бўлган адвокат воқеа жойида вафот этган. Камолиддин Муродов суддан яширингани учун сиртдан қамоққа олиниб, қидирувга берилган ва унга нисбатан кўрилаётган жиноят иши ҳаракатдан тўхтатиб қўйилганди.

Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди собиқ раиси Камолиддин Муродовга оид жиноят иши судда кўрилмоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Маълум қилинишича, собиқ суд раиси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиш жинояти бўйича айбланмоқда. Унга оид жиноят иши Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида биринчи инстанцияда очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.

Собиқ суд раиси жорий йил 9 март куни адвокат таниши билан ЙТҲга учраган. Бунинг оқибатида адвокат оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Камолиддин Муродов айбига умуман иқрорлик билдирмаган ҳамда машина бошқарувида ўзи бўлганини рад этган. Аммо суд-биологик экспертизаси рулда у бўлганини тасдиқлаган.

Камолиддин Муродов ва укам бир-бирлари билан яхши таниш эди. Воқеа содир бўлган куни суд раиси ўз хизмат машинасида укамнинг уйига келган. Кейин улар укамга тегишли Lacetti машинасида қаергадир чиқиб кетишган.

Ортга қайтишда машина йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Бунинг оқибатида укам ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг айтишича, ЙТҲ пайтида машина рулида судя бўлган, адвокат укам эса олд йўловчи ўриндиғи томондан ташқарига отилиб чиқиб кетган. Албатта, рулда ким бўлгани тергов жараёнида аниқланади. Биз ҳақиқат қарор топиши тарафдоримиз. Сабаби, укамнинг тўрт фарзанди етим қолди”, деганди олдинроқ марҳум адвокатнинг Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган опаси.

2024 йил декабр ойи охирида Камолиддин Муродов ўзига қарши суддан яширинган эди. Шу сабабли жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди жиноят унга қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш ва қидирув эълон қилиш ҳақида ажрим чиқарган, суд ҳужжатида собиқ судя ушлангач Қарши шаҳар 5-тергов ҳибсхонасига этап қилиниши белгиланганди.  

Мавзуга оид