Ўзбекистон | 15:45
553
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ваколатхонаси очилди

Тошкентдаги "Яшил" университетда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Марказий Осиё бўйича минтақавий офиси очилди.

Фото: Казинформ

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Иттифоқнинг Тошкентдаги ваколатхонаси минтақадаги бешта давлатга хос экологик муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш билан шуғулланади. Офис ўз фаолияти доирасида ушбу давлатлар ҳукуматларига экологик оқибатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади, шунингдек, тегишли ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

– Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг минтақавий ваколатхонаси нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёнинг барча бешта давлатида экологик лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашади. Бундан ташқари, у олимлар ва тадқиқотчилар ўртасида тажриба алмашиш майдончасига айланади, – деди экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи минтақада қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Хусусан, Blue Peace Central Asia 2.0 дастури доирасида ташкилот сув дипломатиясини ривожлантиришга кўмаклашиш ва трансчегаравий сув ҳавзаларининг экологик ҳолатини яхшилаш ниятида.

Мавзуга оид