Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда тикланаётган ўрмон — Омонқўтон миллий табиат боғи | Манзил
Самарқанддан унча узоқ бўлмаган жойда кўпчилик билмайдиган ўрмон бор. Ўрмон ичида 12 км узунликдаги қадимий тош йўл қолдиқлари сақланиб қолган. Айримлар уни Амир Темур давридан қолган дейди.
Омонқўтон миллий табиати боғи – табиий экотизимларни сақлаш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадидаги лойиҳалардан бири.
Бу ерда 1300 турдан ортиқ ўсимлик, ноёб, қимматбаҳо дарахтлар, 126 турдан ортиқ умуртқали ҳайвон, 100 турдан ортиқ қуш учрайди. Ўсимликларнинг 101 тури муҳофазага муҳтож ҳисобланади. Ноёб ҳайвонлар ва қушларнинг 9 тури эса Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Боғ ҳудудидаги дарахтларнинг бир қисми 1878 йилда, ўрмонни кенгайтириш мақсадида экилган. Бу дарахтлар ва маҳаллий флора-фауналар ҳудуддаги намлик ва салқинликни таъминлаб, ноёб экотизимни ҳосил қилган. Лекин инсон фаолияти ва етарлича парвариш бўлмагани сабабли, вақт ўтиши билан ўрмон сийраклашган, буталар йўқолиб борган.
Бугунги кунда ўрмонни тиклаш ишлари кетмоқда. Миллий боғ ходими Ҳуррам Қодиров нафақада бўлса-да, бу ерга табиатни қайта тиклаш учун ишга кирган. Унинг хотирасида бу ҳудуд одам киришга қўрқадиган, қалин ёввойи ўрмон бўлган. Эндиликда ҳудудда яна ҳаёт жонланмоқда. Ҳуррам Қодиров барча ходимлар ўша қалин ўрмон қайтиши учун ишлаётганини таъкидлайди.
Омонқўтон нафақат табиий, балки тарихий аҳамиятга ҳам эга. Миллий боғ ҳудудида 12 км узунликдаги қадимий тош йўл қолдиқлари сақланиб қолган. Айрим манбалар бу йўл Амир Темур даврига тегишли деб ҳисобласа, бошқалар бу йўлни Александр Македонский даврида барпо этилган дейди. Бу эса боғнинг илмий ва туристик аҳамиятини оширади.
Омонқўтон миллий боғи мисолида бир нарсани кўриш мумкин: табиат ўзини тиклашга қодир, фақат биз унга халал бермаслигимиз керак. Ҳатто 3 йил ичида ўрмонлар қайта жонланиб, ҳудуд яна сўлим масканга айланмоқда. Энди тасаввур қилинг, агар шундай ҳудудлар 10-20 йил мобайнида муҳофазада бўлса, қандай гўзал манзара юзага келади?
Табиатдан очкўзларча фойдаланишда эмас, табиат билан ҳамнафас яшашда тараққиёт бор. Шу сабабли бундай ҳудудларни кўпайтириш, уларни асраш ва келгуси авлодга соғлом муҳит қолдириш – барчамизнинг бурчимиздир.
Тоҳиржон Турсунов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун
Кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

19:00 / 13.09.2024
Ургутда табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди

19:28 / 08.08.2024