Ўзбекистон | 18:37
3663
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудда чигиртка тарқалгани аниқланди

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятларида саксовул букри чигирткасига қарши кимёвий ишлов олиб борилмоқда.

Фото: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Ўзбекистонда 19 июн ҳолатига кўра, 500 минг гектардан зиёд ҳудудда чигиртка тарқалгани аниқланди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берди.

Жумладан, таъкидланишича, 875 минг 87 гектарда мониторинг олиб борилган, 515 минг 830 гектарда чигиртка тарқалгани аниқланган, 507 минг 181 гектарда кимёвий кураш тадбирлари ўтказилган.

Асосий тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятларида давом этмоқда, саксовул букри чигирткасига қарши кимёвий ишлов олиб борилмоқда.

Қайд қилинишича, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида асосий ўчоқлар бартараф этилган.

Хабарга кўра, чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда. Эрта тонгда ва кечки вақтда кимёвий кураш олиб борилиб, кундузи мониторинг ўтказилиши йўлга қўйилган.

Мавзуга оид