Жамият | 17:55
3661
2 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида капсула меҳмонхона очилди

Мини-меҳмонхонада олтита замонавий капсула мавжуд. Бир кишилик стандарт капсула тарифи 400 минг сўмдан бошланади.

Фото: Uzbekistan Airports

Тошкент халқаро аэропортида учиб кетиш терминалида (рўйхатдан ўтиш зали) жойлашган «Қўноқ» бренди остидаги капсула меҳмонхонасининг расмий очилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Uzbekistan Airports.

Мини-меҳмонхонада олтита замонавий капсула мавжуд — тўртта стандарт бир кишилик капсула ва иккита оилавий (икки кишилик) капсула.

Ҳар бир капсула индивидуал ёпиқ жой бўлиб, ортопедик матрас, чойшаблар тўплами, қулай ортопедик матрасли кроват, индивидуал шамоллатиш ва ёритиш тизимлари, розеткалар ва зарядлаш мосламалари учун USB портлар билан жиҳозланган. Меҳмонларга қулайлик яратиш учун шахсий сейф, ойна, кийим илгич ва соатли экран мавжуд. Капсула оптимал микроиқлимни сақлаб туради.

Бир кишилик стандарт капсула тарифлари:

  • 4 соатгача — 400 000 сўм;
  • 6 соатгача — 600 000 сўм;
  • 8 соатгача — 800 000 сўм.

Икки кишилик стандарт капсула тарифлари:

  • 4 соатгача — 600 000 сўм;
  • 6 соатгача — 800 000 сўм;
  • 10 соатгача — 1 000 000 сўм.

«Ушбу мини-меҳмонхона концепцияси транзит йўловчилар, шунингдек, бошқа вилоятлар ёки қўшни давлатлардан парвоздан бир неча соат олдин келган йўловчилар учун ажойиб ечимдир» - дейилади хабарда.

Мавзуга оид