Fitch Ўзбекистон суверен рейтингини «BB-»дан «BB»га ўзгартирди
Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини «BB-»дан «BB» даражасига оширди. Бу ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ўсиш барқарорлиги ва таркибий кўрсаткичларининг доимий яхшиланиш кутилмалари билан боғлиқ.

Фото: Getty Images
Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини «BB-» дан «BB» даражасига оширди.
Агентлик ўз қарорини ислоҳотлар жадаллиги ва ўрта муддатли истиқболда иқтисодий ўсиш барқарорлиги туфайли макроиқтисодий хавфларнинг жиловланиши ва таркибий кўрсаткичларининг доимий яхшиланиш кутилмалари билан изоҳлаган.
Асосий ислоҳотлар сифатида Fitch қуйидагиларни ажратиб кўрсатади:
- пул-кредит сиёсатига ишончни ошириш ва унинг трансмиссион механизмини яхшилаш чора-тадбирлари;
- хусусийлаштириш режаларини илгари суриш;
- давлат институтларининг шаффофлигини ошириш.
2024 йилда энергия тарифларини эркинлаштириш ва субсидияларни қисқартириш кутилганидан яхшироқ фискал натижаларга эришишга ёрдам берган. Агентликнинг қайд этишича, ушбу сиёсат бюджетнинг барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди. Жумладан, давлат бюджети дефицити ЯИМнинг 3 фоиз даражасида бўлиб, режалаштирилган 4 фоиздан камроқ шаклланган.
Шунингдек. давлат қарзининг паст даражаси, салмоқли ташқи ва фискал захиралар, иқтисодий ўсишнинг юқори салоҳияти мамлакатнинг кучли томонлари сифатида эътироф этилган.
Ўз навбатида рейтингнинг пасайиши хомашё нархларининг доимий арзонлашуви сабабли ташқи савдо тақчиллигининг ошиши ёки пул ўтказмаларининг камайиши, халқаро захираларнинг сезиларли даражада қисқариши, паст иқтисодий ўсиш, бюджет тақчиллигининг ошиши, валюта курсининг кескин қадрсизланиши ёки давлат шартли мажбуриятларининг ҳукумат томонидан қопланиши туфайли давлат қарзининг кескин ошиши ҳолатларида юз бериши мумкин.
Аввалроқ, S&P ва Moody’s каби халқаро агентликлар ҳам Ўзбекистон кредит рейтинги прогнозини «барқарор»дан «ижобий»га ўзгартирганди.
Мавзуга оид

10:33 / 23.06.2025
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

15:24 / 18.06.2025
Дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

21:13 / 17.06.2025
Дунёдаги энг яхши авиакомпаниялар рейтинги тузилди

17:24 / 05.06.2025