Ўзбекистон | 15:00
2077
3 дақиқада ўқилади

 “Kia Go!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

2025йил 22июн куни Green Hills Resort комплексида Kia Sonet эгалари учун "Kia Go!" шиори остида Ўзбекистонда севимли ва халқчил бўлган кроссоверининг бир йиллигига бағишланган спорт-кўнгилочар куни бўлиб ўтди.

Тадбирда барчаси чинакамига бўлди: жонли ҳис-туйғулар, драйв ва бирлик муҳити. Kia Sonet эгалари шунчаки эсда қоларли санани нишонлаш учун эмас, балки бир йил ичида Sonet шунчаки автомобил бўлибгина қолмай, мобиллик, эркинлик ва услуб рамзига айланганини ҳис қилиш учун йиғилишди.

Тадбир дастури мазмунли ва ёрқин тарзда ўтказилди: спорт тадбирлари, жамоавий ўйинлар, ўзбек анъаналари ва кинематографияси мавзусидаги интеллектуал квиз. Лекин ижодий челленж ҳақиқий хит сифатида намоён бўлди, яъни келажакнинг ўз Kiaʼсини ўйлаб топиш ва тақдим этиш. Иштирокчилар ўзларини ҳазил-мутойиба, креативлик томонидан кўрсатишди. Кимдир қуёш батареяга эга, кимдир ўзбек тилида овоз билан бошқариладиган учар Sonetʼни таклиф қилди.

Тадбирлар оралиғида иштирокчилар шинам лаунж-зонада дам олишди, ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди, хушбўй қаҳва ичишди ва комплекс ресторанида тушликдан баҳраманд бўлишди. Бу шунчаки тадбир эмас эди – бу умумий қадриятларга эга бўлган инсонларнинг учрашуви бўлиб, унда нафақат автомобиллар муҳокамаси, балки шунчаки бир-бирларининг дўстона муҳитидан завқланишди.

Хусусан, хонанда Муҳаммадзиё жонли ижрода чиқиш қилиб, Kia Sonet’га бағишланган янги қўшиғини тақдим этди. Мазкур трек моделга бўлган муҳаббатнинг ҳақиқий мусиқий эътирофи бўлди.

Куннинг якуний қисмида иштрокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Уларни машҳур блогер ва Kia амбассадорлари топширдилар.

“Kia Go!” иштирокчилари тадбир учун ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдиришди.

Ўзбекистонда модел ишга туширилгандан буён 15 000 дан ортиқ Kia Sonet автомобили ўз эгаларини топди. Бу Kia брендига автоҳаваскорлар томонидан билдирилаётган ишончнинг энг яхши тасдиғидир. Sonet ҳаракат ва эркинликни қадрлайдиган фаол инсонларни бирлаштиришга улгурди. “Kia Go!” лойиҳаси эса бу автомобил ортида шунчаки бренд эмас, балки ҳамфикрларнинг жонли ҳамжамияти турганини яққол кўрсатди. Бу эса катта йўлнинг бошланиши холос.

Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва Ўзбекистондаги нархлари билан kia.uz сайтида танишиш мумкин.

Телефон: (+998) 55−500−83−33

Сайт| Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид