Ўзбекистон | 13:01
1694
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаб келган фуқаро ушланди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида баҳоси 1 млрд 506 млн сўмлик 1 кг 205 грамм синтетик гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олди олинди. 

Фото: Видеодан кадр

Пойтахт ИИББ маълум қилишича, Чилонзорда ўтказилган тезкор тадбирда С. исмли шахс қўлга олиниб, унинг ёнидан 5 грамм гиёҳвандлик воситаси топилган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш манзили ҳам холислар билан кўздан кечирилган. Натижада мебел тагидан 3 та қора целлофан ичида турли хил зип-пакетга солинган оқ рангли кукунсимон модда, кўк рангли изолентага ўралган кукунсимон моддалар, электрон тарозилар, зип-пакетлар аниқланган.

Тезкор тадбир натижасида 6000 инсонни заҳарлаши мумкин бўлган, баҳоси 1 млрд 506 млн сўмлик 1 кг 205 грамм синтетик гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг олди олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Мавзуга оид