Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин
Энди ички рейсларга рўйхатдан ўтиш учун паспорт ёки ID-картанинг электрон шаклини тақдим этса ҳам бўлади. Бунинг учун my.gov.uz сайти, MyGov ёки «Ижтимоий карта» иловаларидаги шахсий кабинетга кириб, "Электрон ҳужжатлар" бўлимига ўтиш ва тегишли ҳужжатнинг янгиланиб турадиган QR-кодини кўрсатиш кифоя.

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 1 июлдан бошлаб йўловчилар маҳаллий йўналишлардаги парвозларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон вариантидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлди.
Аэропортда рўйхатдан ўтишдан олдин йўловчи my.gov.uz сайти/мобил иловаси ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетига кириб, шахсий маълумотлар саҳифасига ўтади ва электрон шаклда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатдан ўтиш жойидаги ходимга кўрсатади.
Фақат my.gov.uz сайти/мобил иловаси ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги жорий маълумотлар шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади, шунинг учун рўйхатдан ўтиш пайтида шу каби ҳужжатларнинг нусхалари, фотосуратлари, паспорт/ID'нинг сканерланган вариантлари ёки шахсий маълумотлар бўлган веб-сайт саҳифасининг «скриншот»лари қабул қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тартиб шу йил бошида қабул қилинган ҳукумат қарорида белгиланган.
Қарорга, 2025 йил 1 июлдан Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи (ID карта, никоҳ ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома ва бошқ.) ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мажбурий тартибда қабул қилинади.
Мавзуга оид

14:49 / 24.06.2025
Бирламчи тиббий ёрдам муассасалари учун тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тасдиқланди

14:35 / 24.06.2025
Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

13:14 / 24.06.2025
Миллий малака тизимини тартибга солиш бўйича айрим ҳужжатлар тасдиқланди

11:12 / 19.06.2025