Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди
“Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан “Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш” схемаси тасдиқланди.
Қарорга кўра, проактив шаклда пенсия тайинланган ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга СМС-хабар кўринишида юборилади.
Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади.
2025 йил 1 октябргача “Пенсия” ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имконияти яратилади.
Мавзуга оид

11:00
Пенсия миқдорини олдиндан аниқлаш хизмати жорий этилади

18:38 / 30.06.2025
Рақамли ғазна тизими жорий этилади

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

12:21 / 26.06.2025