Шавкат Мирзиёев Бокуда тантанали кутиб олинди
Ўзбекистон раҳбарини Озарбойжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.

Боку шаҳридаги «Загулба» қароргоҳида Озарбойжонга давлат ташрифи билан борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Олий мартабали меҳмонни Озарбойжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
Давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан саф тортиб ўтди.
Биргаликда суратга тушилганидан сўнг, Ўзбекистон ва Озарбойжон етакчиларининг тор доирадаги учрашуви бошланди.
Мавзуга оид

12:33
Ҳибсдаги саккиз киши: Россияда яна бир озарбойжонлик қамоққа олинди

23:12 / 02.07.2025
Озарбойжон–Россия зиддиятлари нимадан дарак?

22:14 / 02.07.2025
Озарбойжонда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди

21:44 / 02.07.2025