Ҳафта охирида ҳарорат пасая бошлайди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ ҳарорат пасая бошлайди, бироқ у қадар сезиларли бўлмайди. Якшанбада ҳарорат +38…+41, жанубда +42…+44 даражагача бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиши мумкин.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ аста-секин пасайишни бошлайди, бироқ бу пасайиш у қадар сезиларли бўлмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Жума куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаги кундан бошлаб ҳаво ҳарорати кундузи +39…+41 даражагача, республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубда +43…+45 даражагача кўтарилди.
4 июл куни термометр устуни +41…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +44…+46 даражагача янада кўтарилади. Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича ҳарорат +34…+39 даражагача пасайиши сезилади.
Якшанба куни ҳарорат кундузи +38…+41 даража атрофида, жанубда +42…+44 даражагача бўлади.
Ўзбекистонда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача, 5 июлда республика бўйича баъзи жойларда, 6 июлда чўл ҳудудларда баъзида 20–22 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат 4–5 июлда +40…+43 даража, 6 июлда +39…+41 даража бўлади.
Мавзуга оид

13:06 / 03.07.2025
Июлда энг иссиқ ҳарорат кузатиладиган кунлар маълум қилинди

16:06 / 02.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари

12:16 / 01.07.2025
Барча тармоқлар тайёр туриши керак. Шиддатли иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда

11:44 / 30.06.2025