Ўзбекистон | 12:34
518
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кенгашига сайланди

Ўзбекистон тарихда илк маротаба БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) кенгашига бир овоздан сайланди. 

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, 4 июл куни Римда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) кенгашининг 2028—2029 йилларга мўлжалланган аъзолигига сайловда Ўзбекистон тарихида биринчи марта ушбу нуфузли орган таркибига бир овоздан сайланди.

Кенгаш географик тақсимотни ҳисобга олган ҳолда 3 йилгача муддатга сайланадиган 49 та аъзо давлатдан иборат. Кенгаш ўз ваколатлари доирасида бюджет, FAO дастурларини муҳокама қилади ва конференцияга муҳим қарорлар ва тавсиялар беради.

FAO кенгашига аъзолик Ўзбекистон учун глобал қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат сиёсатини шакллантириш, меъёрий ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқиш, миллий ва минтақавий ташаббусларни тақдим этиш, шунингдек, лойиҳаларни илгари суриш ва қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилишда кенг имкониятлар очади.

Мавзуга оид