Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳронда АҚШ манфаатларини ифодаловчи Швейцария дипмиссияси қайта очилди
Теҳронда АҚШ манфаатларини ифодаловчи Швейцария дипломатик миссияси Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик фонида вақтинча ёпилганидан кейин қайта очилди.

Фото: Anadolu Agency
АҚШнинг Эрондаги манфаатларини ифодаловчи Швейцариянинг Теҳрондаги элчихонаси Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлашув фонида вақтинча ёпилганидан сўнг қайта очилди. Бу ҳақда Швейцария Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Хавфсизлик нуқтайи назаридан элчихона ўз фаолиятини 20 июн куни тўхтатди. Минтақадаги кескинлик пасайгач, элчининг шахсан иштироки билан миссия қайта очилди.
«Теҳрондаги элчихона элчи иштирокида қайта очилди. Бу қарор кенг қамровли хавф таҳлили ва Эрон ва АҚШ билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинди», — дейилади Швейцария ТИВ расмий баёнотида.
Баёнотда, шунингдек, Швейцария АҚШнинг Эрондаги манфаатлари вакили сифатида ҳаракат қилишда давом этиши таъкидланган.
Теҳрон ва Вашингтон ўртасида дипломатик алоқалар йўқлиги сабабли икки давлат ўртасидаги муаммолар Швейцария воситачилигида ҳал қилинади.
Мавзуга оид

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

19:00 / 26.07.2025
Америка визасини олиш нафақат қийин, энди қиммат ҳам

18:34 / 26.07.2025
АҚШ Венесуэла президенти Мадурони наркокартел раҳбари деб атади

12:56 / 26.07.2025