Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик муносабат ўрнатди
Ўзбекистон томонидан ҳужжатни мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов имзолади.

Ўзбекистон ва Эритрея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Бу ҳақда Эритреянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 11 июл куни Ўзбекистон ва Эритрея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланган.
Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳамда Эритреянинг БМТдаги доимий вакили София Тесфамариам имзолаган.
Маълумот учун, Эритрея Африкан қитъасининг шимоли-шарқида, Қизил денгиз бўйида жойлашган давлат бўлиб, Судан, Эфиопия ва Жибути билан чегарадош.
Ушбу мамлакат Ўзбекистон расмий давлатлараро муносабатлар ўрнатган 161-давлат бўлди. Ғарбий Африка мамлакати — Кот-д’Ивуар Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 160-давлат бўлганди.
Мавзуга оид

17:00 / 30.04.2025
Ўзбекистон Кот-дʼИвуар билан дипломатик муносабат ўрнатди

16:31 / 22.02.2025
Ўзбекистон билан Суринам дипломатик муносабат ўрнатди

16:24 / 06.02.2025
Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

12:28 / 23.11.2020