Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Озарбойжонда русларни ҳурмат қилишлари биз учун жуда муҳим». Песков – Москва ва Боку муносабатларидаги инқироз ҳақида

Фото: Видеодан кадр
Россия ва Озарбойжон муносабатларида мураккаб давр бошланди, бироқ Кремл унинг якунланишига умид қилмоқда, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Кремл вакили Москва ва Боку муносабатлари «мустаҳкам асосга эгалиги»ни айтиб ўтган. «Икки мамлакат манфаатларининг мос келиши бор, ўзаро ҳурматга асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорлик бор, лекин баъзида икки мамлакат муносабатларида мураккаб даврлар бўлиб туради. Ҳозир шундай даврлардан бири. Умид қиламизки, бу давр ўтиб кетади», – дея Песковнинг сўзларини келтиради «Интерфакс».
«Биз учун Озарбойжонда русларни ҳурмат қилишлари жуда муҳим», – дея қўшимча қилди у.
Россияда Озарбойжон фуқаролари таъқиб қилиниши ҳақида гапираркан, РФ президенти матбуот котиби шундай деди: «Озарбойжон диаспорасининг деярли барча вакиллари бу ерда муносиб ҳурматга сазовор бўлган, қонунга итоаткор фуқароларимиздир. Қонунларни бузган фуқаролар эса қонун билан жавобгарликка тортилади».
Песков Озарбойжон раҳбари Илҳом Алиевнинг Боку AZAL самолёти ҳалокати юзасидан Россияга қарши халқаро даъво тайёрлаётгани ҳақидаги сўзларига ҳам муносабат билдирган.
«Тергов ҳаракатлари кетаётганидан хабарингиз бор. Муҳокамалар кетяпти. Агар Озарбойжон шундай қарор қабул қилса, бу ҳолатда бу Озарбойжоннинг ҳуқуқи, биз барча муҳокамалар ва терговларнинг расмий ҳукмларини кутамиз», – деди Кремл вакили.
Мавзуга оид

15:45
Алиевнинг гаплари: Боку – Москва низоси янги босқичдами?

14:51
Ўзбекистон ва Озарбойжон савдони рағбатлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилди

11:17
Озарбойжоннинг SOCAR компанияси Ўзбекистон энергетика бозорига киради

14:37 / 21.07.2025