Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлиги тизимидаги ОТМларга раҳбарлар тайинланди
Янги ташкил этилган Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети раҳбарининг биринчи ўринбосари, унинг таркибидаги тўртта ҳарбий институт бошлиқлари, шунингдек, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони тайинланди.
Президент фармойишига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги тизимидаги Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетига бир қанча тайинлов амалга оширилди.
Генерал-майор Фарҳоджон Ортиқович Шерматов Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фарҳоджон Шерматов муқаддам Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган, 2020 йил июнидан буён Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаётганди.
Полковник Турсунов Қодиржон Абдипаттаевич Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.

Қодиржон Турсунов муқаддам Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари бўлган, кейинроқ у мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Полковник Зоидов Қаҳрамонжон Обиджонович Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Абдулла Адҳамович Ҳамроев Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

У муқаддам ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бўлинмаларидан бири командири бўлган, 2020 йил июнидан буён Ҳарбий авиация институти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Подполковник Бахтиёр Неъматович Раҳимов Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тиббий хизмат полковниги Улуғбек Абдуғафурович Расулов Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аввалроқ, ҳарбий таълим соҳасида Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди. Мудофаа вазири Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳамедов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид

21:13 / 30.07.2025
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

22:00 / 29.07.2025
Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилади

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025