Таълим | 12:16
914
1 дақиқада ўқилади

Грант тақсимоти учун ариза бериш муддати 10 августгагача узайтирилди

Давлат қабул комиссиясининг баёнига асосан, 2024-2025 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар учун таълим грантларини қайта тақсимлаш бўйича талабгорларни рўйхатдан ўтказиш муддати 2025 йил 10 августга қадар узайтирилди.

Фото: Kun.uz 

Грант тақсимлаш учун ариза беришга улгурмай қолганлар 10 августгача ҳужжатларини тақдим этиши мумкин. Аризалар олийгоҳларнинг веб-сайтлари орқали ёки kontrakt.edu.uz сайтида қабул қилинмоқда.

Талабалар ариза беришда 3 хил грантдан бирини танлаши керак:

  • тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган грант (GPA 3,5 дан баланд);
  • қўшимча давлат гранти (фақат ижтимоий ҳимоя реестрида «қизил» ва «сариқ» тоифадаги оилалар аъзолари учун, GPA 4 дан баланд);
  • ОТМ гранти (GPA 3,3 дан 4 гача).

Имтиёзли ёки мақсадли грантга кирганлар, шунингдек, сиртқи, кечки ва масофавий шаклда ўқийдиганлар ариза юбора олмайди.

Мавзуга оид