Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лазизбек Муллажоновда аниқланган допингнинг эҳтимолий сабаби айтилди
Ўзбекистон бокс федерацияси спортчига шифокор томонидан берилган дори воситаларида айрим тақиқланган допинг моддалари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Фото: Getty images
Ўзбекистон бокс федерацияси Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Лазизбек Муллажоновнинг намунасида тақиқланган метастерон моддаси аниқлангани ва у барча мусобақалардан вақтинчалик четлатилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, унга 2024 йил 19 ноябр куни Фарғона шаҳридаги хусусий шифохонада соч кўчириб ўтказилган. Шу сабабли боксчи 4 босқичли операция амалиётида ва операциядан кейинги муолажаларда шифохона томонидан берилган дори воситаларини қабул қилган. Ушбу дори воситаларида айрим тақиқланган допинг моддалари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Ўзбекистон бокс федерацияси ва Лазизбек Муллажонов томонидан Халқаро допинг-тест агентлигига (ITA) ушбу масала юзасидан барча ҳужжатлар тақдим қилинган бўлиб, энди спортчи якуний қарор чиқишини кутмоқда. Таъкидланишича, якуний қарор Париж-2024 Олимпия ўйинлари натижасига таъсир қилмайди ва Муллажоновдан олтин медал олиб қўйилмайди.
Боксчи Лазизбек Муллажоновнинг намунасида допинг аниқлангани ҳақида 2025 йил 30 июл куни Халқаро допинг-тест агентлиги (ITA) хабар берди. Спортчининг 2025 йил 11 июнда топширган намунасида метастерон аниқланган. Тест синови мусобақадан ташқари даврда ўтказилган. Бутунжаҳон антидопинг кодекси қоидаларига кўра, Муллажонов вақтинчалик барча мусобақалардан четлатилган.
Лазизбек Муллажонов 26 ёшда. 2024 йилги ёзги Олимпиадада у 92 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди. Шунингдек, 2023 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳисобланади.
Мавзуга оид

21:55 / 30.07.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов намунасида допинг аниқланди

19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади

20:41 / 26.02.2025
World Boxing федерацияси ХОҚ томонидан вақтинча тан олинди

17:04 / 15.02.2025