Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси «атрофидагиларнинг бепарволиги» учун дисквалификация қилинди
Италиялик Янник Синнер допинг туфайли 3 ой давомида мусобақаларда иштирок этолмайди.

Фото: Reuters
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) италиялик теннисчи Янник Синнер билан 3 ойлик дисквалификация ҳақидаги келишувни тасдиқлади.
2024 йил март ойида спортчи таҳлилида тақиқланган модда клостебол аниқланган ва у антидопинг қоидаларини бузган эди.
«WADA жаноб Синнерда алдаш нияти бўлмагани ва клостеболдан фойдаланиши унга унумдорликни оширувчи фойда келтирмаганини ва атрофидагиларнинг бепарволиги оқибатида тақиқланган модда истеъмол қилганини тан олади. Бироқ Кодекс ва CAS (Спорт арбитраж суди) прецедентига мувофиқ, спортчи ўз атрофидагиларнинг эътиборсизлиги учун жавобгар», дейилади агентлик хабарида.
Синнер 9 февралдан 4 майгача дисквалификация қилинди. У расман 13 апрель куни машғулотларга қайтиши мумкин.
Янник Синнер 2024 йил баҳорида кетма-кет икки марта мусбат допинг тест топширди. Бироқ, теннисдаги «ҳалоллик» учун масъул бўлган International Tennis Integrity Agency (ITIA) унга нисбатан деярли рамзий жазо билан чекланди. Ташкилот тақиқланган модданинг микроскопик концентрациясини, шунингдек, теннисчи версиясининг ишончлилигини ҳисобга олди. Қайд қилинишича, теннисчининг шифокори Жакомо Налди таркибида клостебол бўлган спрейдан Синнерни массаж қилишда фойдаланган.
Оқибатда Синнер 400 рейтинг очкоси ва 325 минг доллар мукофотдан маҳрум қилинди.
Энди WADA томонидан қўйилган дисквалификация теннисчига мавсумнинг иккинчи «Катта Дубулға» турнири - «Ролан Гаррос»да иштирок этиш имконини беради, у май ойи охирида бошланади. Қолаверса, Синнер дисквалификация вақтида ATP рейтингида ҳатто энг юқори поғонадан ҳам тушмаслиги мумкин. Унинг энг яқин таъқибчиси германиялик Александр Зверевдан устунлиги жуда катта: 3 минг баллдан ошади.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ижро назоратининг кучайтирилиши, Самарқанддаги «қўзиқорин уй», сувга чўкиш фожиалари – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:47 / 28.07.2025
-
Хитой туғилишни рағбатлантириш мақсадида ҳар бир бола учун пул тўлайди
Жаҳон | 23:46 / 28.07.2025
-
Санкт-Петербургда хорижликларга 2025 йил охиригача такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаш тақиқланди
Жаҳон | 23:26 / 28.07.2025
-
Бастакор Султонали Раҳматов вафот этди
Жамият | 22:59 / 28.07.2025
Мавзуга оид

00:44 / 14.07.2025
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди

19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади

16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди

16:24 / 20.11.2024