Жаҳон | 10:00
1553
2 дақиқада ўқилади

Трамп агар келишув бажарилмаса, ЕИга тарифларни ошириш билан таҳдид қилди

Трампнинг фикрича, Европа Иттифоқи АҚШ иқтисодиётига 600 миллиард доллар сармоя киритиш мажбуриятини олган, Брюсселдагилар эса бу борада ўзининг «манфаати» ҳақида гапирмоқда.

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Доналд Трамп CNBC телеканалига берган интервюсида, агар ЕИ келишув бўйича ўз инвестиция мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, АҚШ ЕИга нисбатан 35 фоизлик божлар жорий этиши мумкинлигини маълум қилди.

«Улар (Европа Иттифоқи) тарифларини пасайтирди. Улар 600 миллиард доллар тўлади ва шу туфайли мен уларнинг тарифларини 30 фоиздан 15 фоизга туширдим. Бир неча давлатлар менга келиб: «Нега ЕИ биздан кам тўлаяпти?» деб сўради. Мен шундай жавоб қайтардим: «Улар менга 600 миллиард доллар берди», — деди Трамп ЕИ билан тузилган келишув ҳақида.

Шу билан бирга, Трамп Европа Иттифоқининг АҚШ иқтисодиётига сармоя киритиши ҳақидаги келишувни «совға» деб атади. «Ва бу совға, бу қарз эмас. Улар бизга 600 миллиард доллар берди, биз хоҳлаган нарсага сармоя киритишимиз мумкин», — деди Трамп. Dpa агентлиги таъкидлаганидек, Трампнинг баёнотлари Европа Иттифоқининг келишув талқинига зид.

Европа Комиссияси веб-сайтида айтилишича, ЕИ АҚШдан 750 миллиард долларлик энергия ташувчилар сотиб олмоқчи ва «Европа Иттифоқи компаниялари 2029 йилгача АҚШ иқтисодиётининг турли тармоқларига камида 600 миллиард доллар сармоя киритишга қизиқиш билдирган».

Мавзуга оид