Абдулазиз Комилов ЕИ делегациясининг янги раҳбари билан музокаралар ўтказди

Фото: mfa.uz
11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи делегациясининг янги тайинланган раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайсни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.
Стипрайс вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда уларга кўп қиррали тус бериш икки томон манфаатларига мос келади.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид

20:54 / 13.05.2025
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди

17:07 / 08.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ноқонуний иммиграцияга қарши курашдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди

11:34 / 24.03.2025