Исроил БМТ истагига қарши борди

Фаолияти Шарқий Қудусда ихтилофнинг кенгаймаслигига қаратилган, Исроилнинг "Ир Амим" нотижорат ташкилоти Исроил ҳукумати Фаластин ҳудудида 4 қаватли уй қуришга рухсат берганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ташкилот маълумотларига кўра, Исроил БМТнинг Фаластин ҳудудида уй қуриш тақиқловига қарамасдан, фаластинликлар ўз ҳудудини кенгайтираётган Силван туманида яҳудийлар учун уй қуришга рухсат берди.
"Исроил қурилиш қўмитаси Шарқий Қуддусдаги энг можароли ҳудудлардан бирида қурилиш лойиҳасини тасдиқлади", деб айтилган Исроилнинг фаластинликларга ўз давлатини қуришга тўсқинлик қилишига қарши чиқувчи "Ир Амим" баёнотида.
Ташкилот Исроилнинг бу қадамини АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Исроилга келиши билан боғламоқда. Керри Исроил-Фаластин муносабатлари масалалари борасида нутқ сўзлаши керак.
Мавзуга оид

20:46 / 29.04.2025
БМТ: 2014 йилдан бери дунёда 72 мингдан ортиқ мигрант ҳалок бўлди

15:27 / 29.04.2025
Исроилга қарши суд эшитуви, Ҳиндистон ҳужумини кутаётган Покистон ва Украинада 9 май оташкесими — кун дайжести

10:54 / 29.04.2025
БМТ суди Исроилнинг Ғазодаги эмбаргоси бўйича эшитувларни бошлади

21:43 / 28.04.2025