Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Филиппиндаги ҳарбий базаларини янгилайди

АҚШ жорий йилда Филиппиндаги ҳарбий базаларини модернизация қилиб, улар ҳудудида янги иншоотлар барпо этади, деб маълум қилди Филиппин мудофаа вазири Делфина Лорензануга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Пентагон икки давлатнинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлигини кенгайтириш ҳақидаги келишуви (EDCA) доирасида ишни бошлашга кўрсатма берган.
"EDCA ҳамон амал қилади", деб айтган Лорензана. Унинг айтишича, Вашингтон бешта келишилган жойда учиш-қўниш полосалари, омборлар ва казармалар қуриш мажбуриятини олган. Маълум қилинишича, Филиппин президенти Родриго Дутерте ушбу лойиҳадан хабардор қилинган ва АҚШ билан барча мавжуд келишувларга амал қилишга ваъда берган.
Аввалроқ АҚШ ва Филиппин қуролли кучлари вакиллари биргаликдаги машғулотлар кўлами ва сонини ҳамда уларга жалб қилинадиган америкалик ҳарбийлар сонини камайтиришга келишиб олганлари маълум қилинганди.
Ўтган йили Дутерте Филиппиндан АҚШнинг ҳарбий контингентини ўзининг президентлик муддати охиригача, яъни 2022 йилгача чиқариб юборишини ва уни бошқа хорижий қўшинлар билан алмаштирмаслигини айтганди.
Мавзуга оид

22:55 / 02.08.2025
АҚШ Сенати Россияга қарши янги санкцияларни маъқулламасдан таътилга чиқмоқда

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

20:28 / 02.08.2025
ҲАМАС Фаластин давлати ташкил этилмагунча қуролни ташлашдан бош тортди

16:30 / 02.08.2025