Қуёш батареясида ишловчи космик қурилма синови режалаштирилмоқда

Афтидан, учувчисиз ҳаво қурилмалари тез орада нафақат ер атмосферасида, балки космосда ҳам қўлланилади. Синьхуа агентлигининг хабар беришича, Хитой аэрокосмик академияси муҳандислари уларга катта умид боғлашмоқда. Улар 2017 йилда қуёш батареясида ишловчи учувчисиз ҳаво қурилмасини синаб кўришни режалаштиришмоқда. Нi-news шу ҳақида хабар берди.
Ши Вэнь раҳбарлигидаги муҳандислар жамоаси томонидан автоном бошқарилувчи ҳаво қурилмаси ишлаб чиқилди. Ҳозирга келиб тест намунаси бир қатор муваффақиятли парвоз синовларини ер шароитларида якунига етказди, энди эса қурилмани орбитага чиқаришга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Қурилманинг аниқ техник хусусиятлари ҳақида маълумотлар йўқ. Бироқ шуниси маълумки, учувчисиз қурилманинг қанот ўлчамлари Boeing 737 қанотларини ортда қолдиради. Синов тажрибаси давомида эса қурилма тезлиги соатига 150-200 километрга етган. Ши Вэннинг сўзларига кўра,
"Ҳажмига кўра, бу NASA тасарруфидаги қуёш энергиясида ишловчи дунёдаги иккинчи қурилма. Бизнинг дронимиз жуда юқори баландликларда етарлича узоқ вақт давомида зарядсиз парвоз қила олади".
Муҳандисларнинг таъкидлашича, космик дрондан асосан радиолокацион қидирув, ҳаво разведкаси, табиий офатлар ва метеорологик кузатувлар мониторинги, шунингдек телекоммуникация ва алоқа ретрансляцияси мақсадларда фойдаланилади. Таъкидлаш жоизки, қурилма макети жамоатчиликка биринчи марта Чжухайдаги Airshow China — 2016'да намойиш этилган.
Мавзуга оид

18:53 / 17.06.2025
Қозоғистон президенти Хитойга 1,5 минг бош сайғоқ совға қилди

13:59 / 17.06.2025
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

08:41 / 16.06.2025
Хитой ўзининг ядровий арсеналини ҳаммадан тезроқ кучайтирмоқда

12:40 / 12.06.2025